Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, учиб ўтувчи номинал кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU].
Устюрт ясси текислиги, Шимолий Қизилқум (уялаш), текисликлар (учиб ўтиш), Марказий ва жанубий Ўзбекистон (номунтазам қишлаш). Ўзбекистондан ташқарида: Европа ва Fарбий Сибир жануби, Байкалорти, Хитой ва Мўғулистон шимоли, Қозоғистон, Fарбий Осиё (уялаш); Fарбий ва Жануби-шарқий Осиё, Ҳиндистон, Шарқий Африка (қишлаш). Испания, Марокашда – бошқа кенжа тури.
Текисликлар.
Доимо кам бўлган. 1970-1980 йилларда Бўкантов қолдиқ тоғлари ва Шимолий Қизилқумда ҳар 100 кв.км 0,4-0,8 жуфти уялар, якка ҳолда ва баъзан гуруҳ бўлиб 15-тачаси учиб ўтар эди. Қишлаш мавсумида 10 тагача учраган. Ҳозирда сони жуда камайиб кетган. Дунёдаги популяцияси 3,5 мингдан 15 мингтагача экани тахмин қилиниб, сони тобора камайиб бормоқда.
Баҳорги учиб ўтиши – февраль-апрель ойида, ёшларининг кўчиб юриши – апрель-май ойида. Февраль-май ойида ерга 1-3 та тухум қўяди ва 43 кун босиб ётади. Полопонлари июль-август ойидан уча бошлайди. Кузги учиб ўтиши октябрьдекабрь ойларига тўғри келади. Кемирувчилар, типратикан, тошбақа ва ўлаксалар билан озиқланади.
Чўл ва ярим чўл зоналарида қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши. Инларининг бузиб ташланиши, уялаш жойларида безовта қилиниши. Кўпи электр узатиш тизмаларида нобуд бўлади.
Дунёнинг кўплаб ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.
Овлаш тақиқланган. СИТЕСнинг I Иловасига киритилган.