Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, учиб ўтувчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU].
Текисликлар ва паст тоғли ҳудудлар (учиб ўтиш) Амударё юқори оқимидаги қайирлар (қишлаш). Ўзбекистондан ташқарида: Евроосиёнинг Шарқий Европадан тортиб Приморьегача бўлган ўрмон ҳудудлари (уялаш); Fарбий ва Жанубий Осиё (қишлаш).
Текисликлар ва паст тоғли ҳудудлар.
Доимо кам бўлган. Якка ва кичик галалар (2-3 тадан) ҳосил қилиб учиб ўтади. Глобал популяцияси қисқармоқда.
Баҳорда – февраль-май ойида, кузда – октябрь-ноябрь ойида учиб ўтади. Майда сутэмизувчилар, сув бўйида яшовчи қушлар, қурбақа ва илонлар билан озиқланади.
Қўриқ ерларнинг хўжалик мақсадида ўзлаштирилиши. Айримлари электр узатиш линияларида нобуд бўлади.
Дунёнинг кўплаб ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.
Овлаш тақиқланган. СИТЕСнинг II Иловасига ва Бонн конвенциясининг I Иловасига киритилган.