Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, учиб ўтувчи европа (2) ва шарқий (1) кенжа турлари. ТМХИнинг Қизил рўйхатига киритилган [EN].
Устюрт ясси текислиги (1: уялаш, учиб ўтиш, кўчиш), текисликлар ва паст тоғли ҳудудлар (1: кўчиш, 2: учиб ўтиш, қишлаш). Ўзбекистондан ташқарида: Ғарбий Қозоғистон, Россиянинг жанубий Европа қисми (1: уялаш), Жанубий, Марказий, Шарқий Қозоғистон ва Fарбий Сибирь жануби, Хитой, Мўғулистон (2: уялаш); Ўрта Осиё (учиб ўтиш, қишлаш). Шарқий Африка, Fарбий ва Жануби-шарқий Осиё ва Ҳиндистон (қишлаш). Африка, Эрон, Покистон ва Ҳиндистонда – бошқа кенжа турлари.
Текисликлар ва паст тоғли ҳудудлар.
1948 йилда бир неча донаси уялагани қайд этилган. Якка ҳолда ва гуруҳ (2-3) бўлиб, ўтмишда баъзан бир кунда бир неча юзтаси учиб ўтган. Бир неча ўнтагачаси кўчиб юради. Саноқли чўл бургутлари Мирзачўл ва Термиздаги Амударё қайирларида номунтазам қишлайди. 2000 йилда қишки ҳисобга олиш материалларига кўра 23 та, 2005 йилда эса 2 та қишлаган. Дунёдаги популяцияси тез суръатда камайиб бормоқда, айни пайтда 100-400 мингтани ташкил қилади.
Баҳорги учиб ўтиши – март-апрель ойига тўғри келса, ёшлари апрель-май ойида кўчиб юради. Апрель ойида ерга 1-3 та тухум қўяди ва 45 кун босиб ётади. Полопонлари июль ойидан уча бошлайди. Кузги учиб ўтиши – октябрь-ноябрь ойига тўғри келади. Декабрдан то февраль ойигача қишлайди. Кемирувчилар ва ўлаксалар билан озиқланади.
Қўриқ ерларнинг хўжалик мақсадида ўзлаштирилиши. Кўпи электр узатиш линияларида нобуд бўлади. Одам томонидан таъқиб қилиниши ҳам жиддий хавфлардан бири саналади.
Дунёнинг кўплаб ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.
Овлаш тақиқланган. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган.