Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
3(NT): Заифга яқин, локал тарқалган Эрон-Турон тури.
Қашқадарё вил. (Нишон, Чор-Оғил, Фазоги, Ғузор қ. атрофлари, Оловиддинтоғ тепалиги), Жиззах вил. (Янги қишлоқ, Зомин), Навоий вил. (Зарафшон ш., Томди). Ўзбекистондан ташқарида: Эрон, Яман.
Майинтупроқли чўл (яримчўл). Кемирувчилар, тошбақалар уясида тупроқдаги ёриқларда яшайди.
Локал популяцияларда урғочилари сони ҳар 100 кв. метрда ўрта ҳисобда 2 донагача бўлади.
Йилига бир марта насл беради. Иккинчи ёшдаги ўргимчакчалар пилла ичида қишлайди, апрель-майда тарқалади, турли ёшдаги ўргимчакчалари августгача учрайди. Вояга етган эркак қорақуртни июнь-августгача, урғочисини июль-октябргача, баъзан декабргача учратиш мумкин. Урғочилари августда 4-5, баъзан 9 донагача пилла қўяди (ҳар пиллада ўртача 1350 дона тухум бўлади). Ўргимчаклар сентябрдан бошлаб тухумдан чиқади. Майда бўғимоёқлилар билан озиқланади.
Яримчўлдаги қўриқларнинг ўзлаштирилиши, хусусан, ҳайдалиши, яйловдан чорвачиликда ҳаддан ташқари фойдаланиш.
Илмий мақсадда ЎзР ФА Зоология институтининг парваришхонасида кўпайтирилмоқда.
Турнинг яшаш жойларида муҳофазасини йўлга қўйиш лозим.