Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, учиб ўтувчи номинал кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [LС].
Жанубий Оролбўйи (уялаш), қишлаши ва учиб ўтиши – баланд тоғлар ва Фарғона водийсидан ташқари деярли барча ҳудудларда. Учиб ўтиши ва қишлашида асосий ҳудудлар – Айдаркўл ва Денгизкўл. Ўзбекистондан ташқарида: Шимолий Евроосиё (уялаш); Шарқий Европа, Ғарбий, Марказий ва Жануби-шарқий Осиё, Шимолий Ҳиндистон, Корея, Япония (қишлаш). Гренландияда – бошқа кенжа тури.
Текислик ва тоғ этакларидаги йирик сув ҳавзалари.
Доимо кам бўлган. Сўнгги йилларда сони ортган. Якка ҳолда, жуфт ва гуруҳ бўлиб учиб ўтади; уялаши саноқли ва номунтазам; 400 донага яқини қишлайди (Денгизкўлда 94 тагача, Жанубий Ўзбекистонда 267 та). Жами тахминан 10 мингтадан иборат. Дунёдаги популяцияси кейинги йилларда 10% га қисқарган.
Баҳорги учиб ўтиши – февраль-март ойида. Қояларда ин қуради; март-апрель ойида 1-3-та тухум қўяди ва 35-40 кун босиб ётади. Полопонлари июньиюль ойида уча бошлайди. Кузги учиб ўтиши – сентябрь-октябрь, қишлаши эса ноябрдан февраль ойигача бўлган даврни ўз ичига олади. Сувда сузувчи қушлар, балиқлар, баъзан ўлаксалар билан озиқланади.
Орол ҳавзасида сув режимининг ўзгариши оқибатида яшаш жойларининг йўқотилиши, браконьерлик.
Дунё ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.
Овлаш тақиқланган. Судочье (уялаш жойлари), Тузкон, Денгизкўл, Қорақир кўли (учиб ўтиш, қишлаш даври) буюртмахоналарида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг I Иловасига ва Бонн конвенциясининг I Иловасига киритилган.