Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1(EN): Йўқ бўлиб кетаётган, учиб ўтувчи-уяловчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU].
Амударё ҳавзасининг Термиздан Урганчгача бўлган қисми (Денгизкўл, Еттикўл, Ҳадича, Чўчқахона – уялаш, Термиз ҳудудидаги Амударё қайирлари, Денгизкўл – номунтазам қишлаш), Зарафшон дарёси воҳаси (Тўдакўл ва “Жайрон” экомаркази ҳудудида ўтмишдаги уялаш жойлари). Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжон (уялаш); Испания, Шимолий Африка, Ғарбий Осиё (уялаш, қишлаш); Покистон, Ҳиндистон (қишлаш).
Сув ва қирғоқбўйи ўсимликлари яхши ривожланган, саёз, чучук ва нимшўр сувли ҳавзалар.
1960-йилларгача Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида кўп учрар эди, ҳозирда кўпчилик яшаш жойларида йўқ бўлиб кетган. 0,5-1,5 минг донаси гала-гала (15 тагача) бўлиб учиб ўтади. Кузда жанубдаги йирик сув ҳавзаларида 200-400 тагачаси тўпланади. Денгизкўлда кўпи билан 2 жуфт, Еттикўл ва Чўчқахонада –1-2 тадан, Ҳадичада 2-3 жуфт уялайди. Номунтазам қишлайди: Денгизкўлда 2003 йили 120 та қуш, 2006 йили – 14 та ва 2009 йили – 6 та; Оқтепа сув омборида (Сурхондарё вилояти) 2004 ва 2005 йилда 4 тадан қуш қишлаб қолган. Жами 200 та атрофида уялайди (Дунёдаги популяциясининг 1,5-2% и). Учиб ўтишда – сони 15 донагача бўлган галаларда 0,5 мингта, бироқ Термиздаги Амударё қайирларида куз вақти 100 донагача гала ҳосил бўлади. Дунёдаги популяциясида сон бўйича тренди аниқланмаган. Ироқда қишлаш даврида Ғарбий ва Жануби-ғарбий Осиё, жумладан, Ўзбекистон популяциясидан иборат қушлар сони тахминан 44 мингтани ташкил қилади.
Баҳорги учиб ўтиши – февраль-мартда, кузгиси – октябрда. Инини қамишзорларда ерга қуради; май ойида 9-15 та тухум қўяди ва 25-27 кун босиб ётади; полопонлари августда уча бошлайди. Сув ўтлари ва умуртқасизлар билан озиқланади, шолизорларга кириб туради.
Амударё ва Сирдарё ҳавзаларидаги сув режимининг ўзгариши оқибатида яшаш жойларининг емирилиши ва йўқ қилиниши, браконьерлик.
Европа парваришхоналари ва ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.
Овлаш тақиқланган. Денгизкўл буюртмахонасида муҳофаза остига олинган. Бонн конвенциясининг I Иловасига киритилган.