Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОҚ ПЕШОНАЛИ КИЧИК ҒОЗ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, учиб ўтувчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU].

Тарқалиши

Амударё ва Сирдарё ҳавзалари, Оролбўйи жануби, Денгизкўл, Айдаркўл, Чордара, Толимаржон, Жанубий Сурхон сув омбори (учиб ўтиш, қишлаш) ва Термиз яқинидаги Амударё қайирлари. Ўзбекистондан ташқарида: Евроосиё шимолидаги тундра зонаси (уялаш); Россия, Қозоғистон, Туркманистон (учиб ўтиш, қишлаш).

Яшаш жойлари

Дарё ўзанлари ва дельталари, сув ва қирғоқбўйи ўсимликлари ғуж бўлиб ўсган йирик сув ҳавзалари.

Сони

Доимо кам бўлган. Ҳозирда 200 тадан 2 мингтагачаси (дунёда популяциясининг 0,5–5% и) учиб ўтади ва қишлайди. Қишлов даврида мазкур турга мансуб қушлар мунтазам учрамайди. 2003 ва 2005 йилда Амударё қайирларида (мос равишда 54 ва 30 та) қайд қилинган. 2007 йили Чимқўрғон сув омборида 16 таси қишлаган. Толимаржон сув омборида 2008 йилнинг январь ойида 22 та, 2015 йилнинг декабрь ойида 20 га яқини қайд қилинган. Учиб ўтиш пайтида Амударё қайирларида сони бир неча ўнлаб ва юзга яқин бўлган галалар кузатилади. Дунёдаги п о п ул я ц и я с и (28–33 минг) жадал камайиб бормоқда.

Яшаш тарзи

Баҳорги учиб ўтиши – февраль– апрель ойида, кузгиси – октябрь–ноябрь ойида, декабрдан февраль ойигача қ и ш л а й д и . Сув ва қирғоқ б ў й и д а г и ўсимликлар билан озиқланади, бошоқли дон экинлари майдонларига кириб туради.

Чекловчи омиллар

Орол денгизи ҳавзаси сув режимининг ўзгариши оқибатида яшаш жойларининг емирилиши, браконьерлик. Ўтган асрнинг 70-йилларидан бери уялаш ареали майдони 28% га қисқарди.

Кўпайиш холати

1989 йилдан буён Финляндия парваришхоналарида кўпайтирилади.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Судочье, Қорақир, Тузкон буюртмахоналарида муҳофаза остига олинган. Бонн конвенциясининг II Иловасига киритилган.