Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, учиб ўтувчи-уяловчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [LC].
Орол денгизининг жанубий қирғоғи ва Амударё сув ҳавзалари (даврий уялаш, мунтазам учиб ўтиши); Сирдарё ва Зарафшон (учиб ўтиши). Ўзбекистондан ташқарида: Евроосиёнинг жануби-ғарби, Шимолий ва Жанубий Африка (уялаш); Каспий денгизи жануби, Ўрта Ер денгизи, Ҳиндистон, Покистон (қишлаш).
Текисликдаги йирик, саёз кўлларнинг ботқоқлашган қирғоқлари.
Доимо кам бўлган. Одатда бир неча ўнлаб қушдан иборат галаларда, бир неча ўнтадан бир неча юзтасигача учиб ўтади. Дунёдаги популяцияси 545-680 мингта атрофида. Умумий сони кўпайиб бораётган бўлса-да, Жануби-ғарбий ва Жанубий Осиё популяцияси қисқармоқда.
Баҳорги учиб ўтиши – мартмайда, кузгиси – август-октябрда. Сувда яшовчи умуртқасизлар ва сув ўсимликлари билан озиқланади.
Оролбўйи сув ҳавзалари сув режимининг ўзгариши оқибатида яшаш жойларининг емирилиши, браконьерлик.
Европа ва Осиё ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.
Овлаш тақиқланган. Судочье буюртмахонасида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг II Иловасига ва Бонн конвенциясининг II Иловасига киритилган.