Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚОРАВОЙ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:D): Космополит турнинг заиф, қисқариб бораётган, учиб ўтувчиуяловчи номинал тури. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [LC].

Тарқалиши

Амударёнинг қуйи қисми, Зарафшон (уялаш), Амударё ва Сирдарё воҳаларидаги сув ҳавзалари (учиб ўтиш). Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Туркманистон, Жанубий Европа (уялаш); Ғарбий Осиё, Ҳиндистон, Бангладеш, Африка, Мадагаскар ороли (уялаш, қишлаш). Шимолий ва Жанубий Америка, Жануби-шарқий Осиё ва Австралияда – бошқа кенжа тури.

Яшаш жойлари

Текисликдаги қамишзорли саёз сув ҳавзалари.

Сони

1960-йилларда Жанубий Оролбўйида учраши одатий эди, ҳозирда кўплаб яшаш жойларида йўқ бўлиб кетган. Амударё дельтасида 700–800 жуфти, Зарафшон дарёсининг қуйи оқимида тахминан 100 жуфти уялайди; бир неча юзтаси учиб ўтади. Турнинг дунёдаги популяцияси қисқариб бормоқда.

Яшаш тарзи

Баҳорги учиб ўтиши – апрель–май ойларида. Қамишзор, сув босган бутазорларда бошқа қўтон турлари билан колония бўлиб уялайди; май–июнь ойларида 3–6 та тухум қўяди ва 21 кун босиб ётади; полопонлари июнь ойида уча бошлайди. Кузги учиб ўтиши – июль–сентябрь ойида. Майда балиқлар ва сувда яшовчи умуртқасизлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Оролбўйи сув ҳавзаларида сув режимининг ўзгариши оқибатида яшаш жойларининг емирилиши.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Судочье, Қорақир, Денгизкўл ва Арнасой буюртмахоналарида муҳофаза остига олинган. Бонн конвенциясининг II Иловасига киритилган.