Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, учиб ўтувчи-уяловчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [LC].
Жанубий Оролбўйи, Сирдарё, Амударё, Сурхондарё ва Зарафшон ҳавзалари, Фарғона водийси (уялаш, учиб ўтиш). Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Сибирь жануби, Узоқ Шарқ, Мўғулистон, Хитой шимоли, Ғарбий Осиё, Европа, Шимолий Африка (уялаш); Ҳиндистон (уялаш, қишлаш); Хитой жануби, Марказий Африка (қишлаш).
Текисликдаги сув ҳавзалари.
1960-йилларда Жанубий Оролбўйида учраши одатий эди, ҳозирда кўплаб яшаш жойларида йўқ бўлиб кетган. Амударё қуйи томонида 200 га яқин, Фарғона водийсида 50 га яқин, Айдар-Арнасой кўлларида 50 га яқин, Аму-Бухоро ва Қарши каналлари бўйлаб 100 жуфтгача уялайди. Дунёдаги популяцияси 66–140 минг атрофида, тренди номаълум.
Баҳорги учиб ўтиши – апрель-май ойида. Қамишзор, сув босган бутазорларда бошқа қўтон турлари билан колония бўлиб уялайди; май-июнь ойида 3–5 тухум қўяди ва 21–25 кун босиб ётади, полопонлари июнь-июль ойида уча бошлайди. Кузги учиб ўтиши – август–сентябрь ойларида. Майда балиқлар, қурбақалар ва сувда яшовчи умуртқасизлар билан озиқланади.
Орол денгизи ҳавзаси сув режимининг ўзгариши оқибатида яшаш жойларининг емирилиши.
Европа ва Осиёнинг кўплаб ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.
Овлаш тақиқланган. Судочье, Арнасой, Қорақир ва Денгизкўл буюртмахоналарида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг II Иловасига ва Бонн конвенциясининг II Иловасига киритилган.