Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган Эрон-Турон тури.
Зарафшон д. қайирлари. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Озарбайжон, Эрон, Сурия, Исроил.
Текисликлардаги чучук сувли сойлар. Чуқурлиги 1,5 метргача бўлган лойқали жойларда яшайди.
Олдинлари кўп учрар эди, кейинги ўн йиллар давомида кескин камайиб, баъзи жойларда бутунлай йўқ бўлиб кетган.
Кам ўрганилган. 5-6 йил яшайди. Тухум қўяди. Чириндилар билан озиқланади. Сувни тозалаш хусусиятига эга.
Сув сатҳининг кескин ўзгариши, хўжалик фаолияти оқибатида уларнинг ифлосланиши, чиғаноқлар йиғиш.
Имкони мавжуд.
Яшаш тарзи ва ареалини мукаммалроқ ўрганиш, яшаш маконларининг муҳофазасини ташкил қилиш, сув ҳавзалари гидрорежимини бир маромда сақлаш, ифлосланишдан муҳофаза қилиш, чиғаноқлар йиғишни тақиқлаш.