Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Заиф, камайиб бораётган, локал тарқалган, учиб ўтувчиуяловчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [LC].
Амударёнинг қуйи қисми (уялаш); Амударё ҳавзаси (учиб ўтиш). Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Туркманистон, Жанубий Европа (уялаш); Осиёнинг ғарби, Африка (уялаш, қишлаш).
Текисликдаги қамишзор ёки бутазорли сув ҳавзалари.
1960-йилларда Жанубий Оролбўйида учраши одатий эди, ҳозирда кўплаб яшаш жойларида йўқ бўлиб кетган. Амударёнинг қуйи қисмида тахминан 100 жуфти уялайди, бошқа ҳудудларда айрим доналари уяламаган ҳолда кузатилган. Дунёдаги популяцияси миқдори аниқланмаган, бироқ тобора камайиб бормоқда.
Баҳорги учиб ўтиши – апрель-май ойида. Қамишзорларда, сув босган бутазорларда бошқа қўтонлар билан биргаликда колония бўлиб уялайди. Май– июнь ойида 4–7 та тухум қўяди ва 22–24 кун босиб ётади. Полопонлари июнь–июль ойида уча бошлайди. Кузги учиб ўтиши – август–сентябрь ойларига тўғри келади. Майда балиқлар, қурбақалар ва умуртқасиз сув жониворлари билан озиқланади.
Амударё ҳавзасида сув режимининг ўзгариши натижасида яшаш жойларининг емирилиши.
Кўпайтирилмаган.
Овлаш тақиқланган. Судочье буюртмахонасида муҳофаза остига олинган.