Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Заиф, учиб ўтувчиуяловчи номинал кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [LC].
Жанубий Оролбўйи ва Амударёнинг ўрта оқими, Зарафшон дарёсининг қуйи оқими (уялаш), Чирчиқ дарёси водийси, Сирдарёнинг ўрта оқими. Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиёнинг бошқа мамлакатлари, Қозоғистон, Шарқий Европа жануби, Жанубий Осиё, Африка (уялаш); Ўрта Ер денгизи, Ғарбий Осиё, Шимолий Африка (қишлаш). Жануби-шарқий Осиё, Мадагаскар ороли, Австралияда – бошқа кенжа турлари.
Текисликдаги қамиш тўқайзорли шўр сувли ҳавзалар.
1960-йилларда Жанубий Оролбўйида учраши одатий эди, ҳозирда кўплаб яшаш жойларида йўқ бўлиб кетган. Амударё дельтасида 300–350 жуфт, ўрта оқимидаги сув ҳавзаларида – бир неча юз жуфти уялайди, бир неча юзтаси учиб ўтади, Зарафшон дарёсининг қуйи оқимида – 100 та атрофида, бир неча юзтаси учиб ўтади, юзта атрофида қишлаб қолади. Дунёдаги популяцияси 659–3140 минг эканлиги тахмин қилинади, тренди – кўпайиш томонда.
Баҳорги учиб ўтиши – апрель ойида. Қамишзор, сув босган бутазорларда колония бўлиб уялайди; май ойида 4–5 та тухум қўяди ва 21–25 кун босиб ётади. Полопонлари июнь–июль ойида уча бошлайди. Кузги учиб ўтиши – сентябрь-октябрда. Майда балиқлар, қурбақалар ва сув умуртқасизлари билан озиқланади.
Cув режимининг ўзгариши оқибатида яшаш жойларининг емирилиши.
Кўпайтирилмаган.
Овлаш тақиқланган. Судочье, Қорақир ва Денгизкўл буюртмахоналарида муҳофаза остига олинган.