Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1(EN): Йўқолиб бораётган учиб ўтувчи-уяловчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU].
Амударёнинг қуйи оқимлари (уялаш), Зарафшон, Сирдарёнинг ўрта оқими (даврий уялаш); Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий қисмлари (учиб ўтиш, номунтазам қишлаш). Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиёнинг бошқа мамлакатлари, Қозоғистон, Шарқий Европанинг жануби (уялаш); Ғарбий Осиё, Ҳиндистон (қишлаш).
Йирик текислик сув ҳавзалари.
1960-йилларда Жанубий Оролбўйида учраши одатий эди, ҳозирда кўплаб яшаш жойларида йўқ бўлиб кетган. 250 жуфтигача (дунёдаги популяциясининг 5–6 %и) уялайди, бир неча ўнтаси қишлайди, учиб ўтишда мингтагача бўлади, бир неча юзтаси қишлаб қолади. Дунёдаги популяцияси 19- 20 асрларда кескин камайиб кетди. Ҳозирги сони 10–13,9 минг атрофида. Жануби-шарқ ва Жанубий Осиё мамлакатларида – 6–9 мингта, камайиши давом этмоқда.
Баҳорги учиб ўтиши – мартапрель ойида. Қамишли тўқайларда колония бўлиб уялайди; апрель-май ойида 2-3 та тухум қўяди ва 30–32 кун босиб ётади. Полопонлари июнь–август ойида уча бошлайди. Уялашдан сўнг кўчади (август–сентябрь). Кузги учиб ўтиши – сентябрь–ноябрь ойида, қишлаши – ноябрдан февралгача. Балиқлар билан озиқланади.
Орол денгизи ҳавзасида сув режимининг ўзгариши билан яшаш жойларининг емирилиши. Браконьерлик, колонияларининг вайрон бўлиши.
Дунёнинг кўплаб ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.
Овлаш тақиқланган. Буюртмахоналарда уялашда (Судочье к.), кўчиш, учиб ўтиш ва қишлашда (Арнасой, Қорақир, Денгизкўл к.) муҳофаза қилинади. Миллий ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилган. СИТЕСнинг I Иловаси ҳамда Бонн конвенциясининг I иловасига киритилган.