Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, учиб ўтувчи-уяловчи тур. ТМХИнинг Қизил рўйхатига киритилган [LC].
Жанубий Оролбўйи (уялаш); Амударё, Зарафшон, Сирдарё ҳавзалари (учиб ўтиш, номунтазам қишлаш). Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиёнинг бошқа мамлакатлари, Қозоғистон, Шарқий Европа жануби (уялаш); Ғарбий Осиё, Ҳиндистон, Африка (уялаш, қишлаш).
Йирик текислик сув ҳавзалар.
1960-йилларда Жанубий Оролбўйида учраши одатий эди, ҳозирда бу ердаги сони 7 мингтага яқин. 500–700 жуфти (дунёдаги популяциясининг 2–3 %и) уялайди. Бир неча юзтаси қишлайди, галада бир неча мингтагачаси учиб ўтади. Кўчиб ўтиш йўлидаги асосий ҳудуд – Денгизкўл кўли. Дунёдаги популяцияси тренди аниқланмаган.
Баҳорги учиб ўтиши – мартапрель ойида. Қамишли тўқайларда колония бўлиб уялайди, апрель-май ойида 2-3 та тухум қўяди ва 29-30 кун босиб ётади, полопонлари июнь–август ойида уча бошлайди. Уялашдан сўнг кўчади (август–сентябрь). Кузги учиб ўтиши – сентябрь–ноябрь ойида, қишлаши – ноябрдан февралгача. Балиқлар билан озиқланади.
Орол денгизи ҳавзасида сув режимининг ўзгариши оқибатида яшаш жойларининг емирилиши. Браконьерлик, колонияларининг вайрон қилиниши.
Дунё ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.
Овлаш тақиқланган. Буюртмахоналарда уялаш жойларида (Судочье к.), кўчиш, учиб ўтиш ва қишлаш даврида (Арнасой, Қорақир, Денгизкўл к.) муҳофаза қилинади. Бонн конвенциясининг I иловасига киритилган.