Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган тур.
Жануби-ғарбий Қизилқум (“Жайрон” экомаркази), Бўкантоғ, Айтимтоғ (Учқудуқ ш. атрофида), Майманактоғ (Қашқадарё дельтаси), Кўҳитанг т., Шеробод атрофлари. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Эрон, Ғарбий Афғонистон, Жануби-ғарбий Покистон.
Текислик ва тоғ этакларининг қумли ва тупроқ-шағалли қисмлари, қолдиқ тепаликлар, ботиқларнинг жарликлари, қуриган дарё ўзанлари (д.с.б. 2000 метргача).
Барча жойларда кам учрайди. Ўзбекистонда саноқли топилмалар орқали маълум.
Мартдан октябргача тунлари фаол ҳаёт кечириб, кундузи тупроқ ёриқларида, тошлар остида, кемирувчилар, калтакесаклар инида, чумолилар уяларида яширинади ва ўша ерда қишлайди. Баъзан ўзи ҳам ин қуради. Июнь–июль ойида 3–4 та тухум қўяди. 2 йилда жинсий вояга етади. Майда калтакесаклар ва уларнинг тухумлари билан озиқланади.
Ерларнинг ўзлаштирилиши.
Кўпайтирилмаган.
«Жайрон» экомарказида муҳофаза остига олинган. Тур ва унинг яшаш жойларини муҳофаза остига олиш, тутқунликда кўпайтириш чораларини кўриш лозим.