Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган Эрон-Турон тури.
Самарқанд, Бухоро ш. атрофи ва Қоратерен к. (Оролбўйи). Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Озарбайжон, Эрон, Ироқ, Сурия, Исроил.
Текисликлардаги оқар сув ҳавзалари. Чуқурлиги 2,5 метргача бўлган лойли қатламларда яшайди.
Кейинги ўн йилликларда кескин камайиб кетди. Ўзбекистонда бир неча ўнлаб топилмалар орқалигина маълум.
Кам ўрганилган. 5-6 йил яшайди. Тухум қўювчи тур. Органик чириндилар билан озиқланади. Сувни тозалаш хусусиятига эга.
Сув ҳавзаларида сув сатҳининг кескин ўзгариши ва хўжалик фаолияти оқибатида уларнинг ифлосланиши. Чиғаноқларини йиғиш.
Имкони мавжуд.
Яшаш тарзини му каммал ўрганиш, яшаш жойлари муҳофазасини ташкил қилиш, сув ҳавзалари гидрорежимини бир маромда сақлаш, уларнинг ифлосланишига йўл қўймаслик. Чиғаноқ йиғишни тақиқлаш.