Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
3(NT): Заифга яқин, мозаик тарқалган тур.
Устюрт платоси, Қизилқум чўли ҳамда унга ёндош Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Зарафшон водийсининг ҳудудлари. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Туркманистон. Шарқий Кавказолди, Қалмиғистонда – бошқа кенжа тури.
Асосан қум саҳролардаги ўйдим-чуқур қумлоқларда яшайди. Баъзан сертупроқ чўлларда, тақирларда, жарлик ён бағирларида ва суғорма ерлар четида ҳам учратиш мумкин.
1950 йилларда Бухоро вилоятидаги (Шофиркон ўрмон хўжалиги) локал популяцияларида уч соатлик йўлда 20 тагача қайд қилинган. Ҳозирги вақтда сони кескин камайиб кетмоқда.
Апрель ойидан октябрь ойигача фаол ҳаёт кечиради. Йилнинг иссиқ пайтларида тунги ҳаёт тарзида яшашга ўтади. Кемирувчилар инидан бошпана сифатида фойдаланади, шунинг учун кўпинча қумсичқонлар инига жойлашиб олади. Март ойининг охирида жуфтлашади. Июнь-июль ойида урғочи илон узунлиги 12-14 см бўлган 4-10 та наслни дунёга келтиради. Калтакесаклар, кемирувчилар ва майда қушлар билан озиқланади.
Ерларнинг хўжалик мақсадида ўзлаштирилиши, браконьерлик, экспорт учун ҳаддан ташқари кўп овланиши.
Қум бўғма илонини тутқунликда муваффақиятли кўпайтириш мумкин.
Қизилқум қўриқхонасида муҳофаза қилинади. Маҳаллий аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш лозим. СИТЕС нинг II Иловасига киритилган.