Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Заиф, камайиб бораётган, локал тарқалган тур.
Сурхондарё вилояти жануби. Ўзбекистондан ташқарида: Жануби-шарқий Туркманистон, Жануби-ғарбий Тожикистон, Шимоли-шарқий Эрон ва Шимоли-шарқий Афғонистон.
Чўлнинг қаттиқ тақирсимон, шағалли, сариқ тупроқли ва ўсимликлари сийрак шўрхок ерлари.
980-йилларда локал популяцияларда бир гектар майдонда 2–3 донагача ҳисобга олинар эди, ҳозирда сони кескин камайиб кетган. 2007 йил апрелда Боботоғ адирларида сони гектарига 4 тагача бўлган.
Февраль-ноябрь ойларида фаол ҳаёт кечиради. Ўз инида ёки ҳашаротлар ва кемирувчилар уяларида яшайди ҳамда ўша ерда қишлайди. Март ойида жуфтлашади. Бир йилда 2–3 марта – апрель–июнь ойларида – 4–9 тадан тухум қўяди. Болалари май–июль ойида тухумни ёриб чиқади ва кейинги йили баҳорда жинсий вояга етади. Майда ҳашаротлар, кўпоёқлилар ва ўргимчаксимонлар билан озиқланади.
Қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши, айниқса, ерларнинг шудгорланиши ва суғорма деҳқончилик, шунингдек, чорва молларининг ҳаддан ташқари кўп боқилиши.
Кўпайтирилмаган.
Сақланиб қолган барча локал популяцияларини аниқлаш, тур ва уларнинг яшаш жойлари муҳофазасини ташкил қилиш, тутқунликда кўпайтириш чораларини кўриш лозим.