Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1 (EN): Йўқ бўлиб кетаётган, мозаик тарқалган, реликт эндемик тур.
Фарғона водийси.
Қадимги воҳалар, эски пахса иморат ва харобалар, ариқ бўйлари. Табиий биотопларда йўқ бўлиб кетган.
1970-йилларгача кўп бўлган. Ҳозирда сони қисқариб бормоқда.
Март-октябрь ойларида тунлари фаол ҳаёт кечиради. Кундузи лой сувоқли эски уйлар деворларининг ёриқ ва коваклари, турли ахлат қолдиқлари, эски чириган ёғоч ходалар тагига, ариқ бўйларидаги ҳашаротлар ва кемирувчиларнинг инига беркинади, ўша ерда қишлайди ҳам. Апрель-май ойида жуфтлашади. Июнь-августда бир-икки марта 1-2 тадан тухум қўяди. Август ойида болалари тухумдан чиқади ва ҳаётининг иккинчи йилида жинсий вояга етади. Майда ҳашаротлар ва ўргимчаксимонлар билан озиқланади.
Эски пахса иморатларни таъмирлаш, суғориш тармоқларини янгилаш ва бошқалар.
Хусусий террариумчилар орасида ушбу тур муваффақиятли парваришланганлиги ва кўпайтирилганлиги ҳақида маълумотлар бор.
Кўздан яширинадиган ва тунги ҳаёт кечирадиган майда жониворлар сонини мувофиқ баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш, умумий сонини ҳисобга олиш ва локал популяциялари устидан узоқ муддатли мониторингни ташкил қилиш лозим. Шунингдек, Фарғона водийси ҳудудида микроқўриқхоналар тармоғини ташкил этиш, ушбу турни тутқунликда кўпайтириш услубиятини ишлаб чиқиш ҳамда ҳайвонот боғлари ва парваришхоналарда барқарор кўпайтириш гуруҳларини ташкил қилиш зарур.