Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

СИЛЛИҚ ГЕККОНЧА

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган, эндемик тур.

Тарқалиши

Марказий Қизилқум. Ушбу тур Сурхондарё вилояти жанубида фақат бир марта топилгани маълум. Ўзбекистондан ташқарида Туркманистоннинг жануби-ғарбида ажраб қолган популяцияси мавжуд.

Яшаш жойлари

Қумли ва тупроқли чўллар чегарасидаги сийрак ўт-бутали тақирлар.

Сони

1970-йилларда локал популяцияларда ҳар 1 гектар майдонда 0,3 дан (Оёқоғитма ботиғи) 1600 донагача (Қулжуқтов қолдиқ тоғлари) учрар эди. Ҳозирда аксарият яшаш жойларида йўқ бўлиб кетган, қолганларида эса сони кескин камайиб кетган.

Яшаш тарзи

Март–октябрь ойида тунлари фаол ҳаёт кечиради. Кундузи тупроқдаги ёриқларга, ўз инига ёки ҳашаротлар ва бошқа калтакесаклар уяларига беркинади, ўша ерда қишлайди. Март–апрель ойида жуфтлашади. Мавсумда (май ойидан август ойигача) 1–2 марта бир ёки иккитадан тухум қўяди. Болалари июлда тухумдан чиқади ва бир қишловдан сўнг жинсий вояга етади. Майда ҳашаротлар ва ўргимчаксимонлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Хўжалик мақсадида қўриқ ерларни ўзлаштириш, бунинг оқибати ўлароқ, ушбу тур сонига таъсир қилувчи гидрологик режимнинг ўзгариши.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Кўздан яширинадиган ва тунги ҳаёт кечирадиган майда жониворлар сонини мувофиқ баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш, умумий сонини ҳисобга олиш ва локал популяциялари устидан узоқ муддатли мониторингни ташкил қилиш лозим. Шунингдек, ажраб қолган популяцияларнинг таксономик мақомини аниқлаш, ушбу турни тутқунликда кўпайтириш услубиятини ишлаб чиқиш ҳамда ҳайвонот боғлари ва парваришхоналарда барқарор кўпайтириш гуруҳларини ташкил қилиш зарур.