Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1(EN): Орол-Каспий эндемик турининг йўқ бўлиб кетаётган эндемик локал Орол кенжа тури.
Орол денгизининг чуқур жойлари (1) ва унинг ғарбий қисми. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон (Орол денгизи). Каспий денгизида – бошқа кенжа тури.
Денгизнинг 10 метргача (2) ва ундан чуқур (1) бўлган тубида яшайди, юмшоқ лойларни афзал кўради.
Жуда кам. Ўзбекистонда кам сонли (1) ва бир нечта (2) топилмалар орқали маълум.
Бир неча йил яшайди. Личинкаси сув қатламида оҳиста кўчиб юради. Бактериялар ва микро сувўтлари билан озиқланади. Сувни тозалайди ва овланадиган балиқлар учун озуқа саналади.
Орол денгизи сувининг шўрланиши ва сатҳининг камайиши.
Имкони мавжуд.
Шўр сувли кўлларга кўчириш, сув ҳавзаларининг гидрорежимини бир маромда сақлаш, кенжа тур яшайдиган жойларни муҳофаза қилиш лозим.