Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Сирдарёнинг заиф, қисқариб бораётган, локал тарқалган эндемик реликт тури.
Сирдарё ҳавзасининг юқори қисми (Қорадарё ва Норин дарёлари). Ўзбекистондан ташқарида: Қирғизистон.
Дарёларнинг туби қум ва шағалли тоғолди қисмлари, булоқлар.
Илгари барча яшаш жойларида кўп учраган. Охирги ўн йиллар давомида сони кескин камайиб кетди.
Тоғ дарёлари тубида яшайдиган, совуқсевар камхаракат балиқ. 2-3 ёшда жинсий вояга етади. Урчиши – май-июнь ойларида. Серпуштлиги – 300- 820 увулдириқ атрофида. Сув ҳашаротлари личинкаси билан озиқланади.
Сирдарё оқимнинг сунъий тартибланиши натижасида табиий сув режимининг ўзгариши, сувнинг ифлосланиши, рекреацион фаолият, келгинди балиқлар рақобати.
Кўпайтирилмаган.
Турнинг яшаш жойларида муҳофаза тартибини ишлаб чиқиб жорий қилиш, аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш лозим.