Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Ғарбий Тянь-Шаннинг заиф, қисқариб бораётган, локал тарқалган эндемик реликт тури.
Чирчиқ дарёси ҳавзасининг юқори қисми (Чотқол, Кўксув, Писком, Угом дарёлари). Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон.
Дарёларнинг тоғ ва тоғолди қисмларидаги тоза, тиниқ сувли, оқими нисбатан суст ва туби тош-шағалли, кўпроқ шағал ва ҳарсанг тошли жойлари.
Илгари барча яшаш жойларида кўп бўлган. Охирги ўн йиллар давомида сони кескин камайиб кетди.
Тоғ дарёси тубида яшовчи камҳаракат ва кам сонли галалар ҳосил қилувчи совуқсевар балиқ. 2-3 ёшда жинсий вояга етади. Урчиши – май-июль ойларида. Серпуштлиги – 80-540 дона увулдириқ. Сув ҳашаротлари личинкалари билан озиқланади.
Чирчиқ дарёси оқимининг сунъий тартибланиши натижасида табиий сув режимининг ўзгариши, сувининг ифлосланиши, рекреацион фаолият, иқлимлаштирилган балиқлар рақобати.
Кўпайтирилмаган.
Чотқол қўриқхонаси ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади. Турнинг яшаш жойларида махсус муҳофаза тартибини ўрнатиш, оромгоҳларда тарғибот ишларини олиб бориш лозим.