Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1 (EN): Орол-Каспий эндемик турининг йўқ бўлиб кетаётган, локал Орол-кенжа тури.
Орол денгизининг жанубий ва ғарбий қисмлари. Ўзбекистондан ташқарида: Каспий денгизида – бошқа кенжа турлар.
Қирғоқлардаги саёз жойларнинг тоза чучуклашган сувлари. Сув тубидаги юмшоқ лойларни афзал кўради.
Бир нечта топилмалар орқали маълум.
Бир неча йил яшайди. Личинкаси сув қатламида оҳиста кўчиб юради. Бактериялар ва майда сув ўтлари билан озиқланади. Сувни тозалайди ва овланадиган балиқлар учун озуқа саналади.
Орол денгизи сувининг шўрланиши ва сатҳининг камайиши.
Имкони мавжуд.
Шўр сувли кўлларга кўчириш, сув ҳавзаларининг гидрорежимини бир маромда сақлаш, кенжа тур яшайдиган жойларни муҳофаза қилиш лозим.