Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган тоғли Осиё эндемик тури.
Шерободдарё, Сурхондарё, Оҳангарон, Чирчиқ, Қорадарё ва Норин дарёларининг юқори оқимлари. Ўзбекистондан ташқарида: Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон.
Дарёларнинг тоғ ва тоғолди қисмларидаги туби тошлоқ, тез оқар жойлари.
Илгари ҳамма яшаш жойларида кўп бўлган, кейинги ўн йиллар ичида кескин камайиб кетди.
Сув тубида яшовчи тунги фаол балиқ. Аксарият вақтини ҳаракатсизликда ўтказади. 3-4 ёшда жинсий вояга етади. Урчиши – июнь-июль ойларида. Серпуштлиги – 120-880 увулдириқ атрофида. Сув ҳашаротларининг личинкалари, аҳёнаҳёнда майда балиқлар билан озиқланади.
Дарёлар оқимининг сунъий тартибланиши натижасида табиий сув режимининг ўзгариши, сувнинг ифлосланиши, селлар, рекреацион фаолият, келгинди балиқларнинг рақобати.
Кўпайтирилмаган.
Чотқол қўриқхонаси ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади. Турнинг яшаш жойларида махсус муҳофаза тартибини ўрнатиш, аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бориш лозим.