Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
3(NT): Йўқ бўлиб кетиш эҳтимолига яқин Орол эндемик кенжа тури.
Амударёнинг қуйи қисмидаги сув ҳавзалари; ўтмишда Оролнинг чучуклашган қисмларида ҳам бўлган. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Туркманистон. Ўрта ва Шарқий Европада, Сибирда – бошқа кенжа тури.
Унча катта бўлмаган кўлларда, камдан-кам ҳолларда дарёларда яшайди.
Айрим жойларда ва кам миқдорда учрайди. Сонининг аҳён-аҳёнда кескин ўзгарган даврлари маълум. Ҳозирги кундаги ҳолати номаълум.
Чучук сувларда турғун ҳаёт кечирувчи балиқ. 3–4 ёшда жинсий вояга етади. Урчиши – март-апрелда. Серпуштлиги – 30–80 минг увулдириқ атрофида. Сув ҳашаротларининг личинкалари, сув ўтлари ва майда балиқлар билан озиқланади.
Сув ҳавзалари табиий сув режимининг ўзгариши ва сувининг ифлосланиши, Орол денгизи сатҳининг пасайиши ва сувининг шўрланиши, келгинди балиқлар рақобати.
Кўпайтирилмаган.
Сонини мукаммал ўрганиш, кенжа турнинг яшаш жойларида муҳофазасини ташкиллаштириш лозим.