Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, Туркистон эндемик реликт тури.
Амударёнинг юқори қисмидан то этагигагача; Қашқадарё ва Сурхондарё; Зарафшоннинг ўрта ва қуйи оқимидаги сув ҳавзалари; ўтмишда Сирдарёда ҳам бўлган. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон.
Дарёнинг чуқурлиги 1-2 м, туби қумли ва тошлоқ жойлари. Лойқа оқар сувларда яшайди.
Илгари барча яшаш жойларида кўп бўлган, кейинги ўн йилликларда сони кескин камайиб кетди.
Кам сонли галалар ҳосил қилиб яшовчи дарё балиғи. 3-4 ёшда жинсий вояга етади. Урчиши – апрель–июнь ойларида. Серпуштлиги – 1,75–42,3 минг увулдириқ атрофида. Жониворларнинг чириётган қолдиқлари ва балчиқ билан озиқланади.
Дарёлар оқимининг сунъий тартибланиши натижасида табиий сув режимининг ўзгариши, сувининг ифлосланиши, кўпайиш шароитларининг ёмонлашуви; келгинди балиқлар рақобати.
Кўпайтирилмаган.
Қизилқум, Сурхон қўриқхоналарида ва Қуйи Амударё биосфера резерватининг қўриқланадиган ҳудудида муҳофаза қилинади. Турнинг яшаш жойларида махсус муҳофаза тартибини жорий қилиш лозим.