Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Сирдарёнинг заиф, қисқариб бораётган, локал тарқалган эндемик тури.
Чирчиқ, Оҳангарон дарёлари ҳавзаларининг ўрта ва қуйи оқимлари. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон.
Дарё қирғоқларидаги саёз жойлар, оқар сувли қўлтиқлар.
Кейинги ўн йиллар давомида кескин камайиб кетди.
Кам сонли галаларда яшайдиган ўтроқ дарё балиғи. 2 ёшда жинсий вояга етади. Урчиши – май ойида. Серпуштлиги – 0,5-1,5 минг увулдириқ атрофида. Сув ҳашаротларининг личинкалари, сув ўтлари, жониворларнинг чириётган қолдиқлари ва ўсимлик уруғлари билан озиқланади.
Дарёлар оқимининг сунъий тартибланиши ва сувининг камайиши, унинг ифлосланиши, кўпайиш шароитларининг ёмонлашиши, келгинди балиқлар рақобати.
Кўпайтирилмаган.
Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади. Яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш, аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бориш лозим.