Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, локал тарқалган тур.
Амударё ва Сирдарё ҳавзаларининг қуйи ва ўрта оқимлари. Ўтмишда Орол денгизида ҳам бўлган. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Каспий, Қора, Азов ва Болтиқ денгизлари ҳавзалари.
Туби қумли ва тошлоқ сув ҳавзалари.
Доим кам бўлган, кейинги ўн йиллар давомида янада қисқариб кетди.
Ярим ўткинчи балиқ. 3-4 ёшда жинсий вояга етади. Урчиши – мартнинг охири-майнинг бошларида. Серпуштлиги дарёларда – 5-10 минг, кўл ва сув омборларида – 30 минг увулдириқ атрофида. Сув ҳашаротларининг личинкалари, қисқичбақасимонлар, моллюскалар ва ўсимликлар уруғлари билан озиқланади.
Орол денгизи сатҳининг пасайиши ва сувининг шўрланиши, дарёлар оқимининг сунъий тартибланиши ва сувининг камайиши, унинг ифлосланиши; яшаш ва кўпайиш шароитларининг ёмонлашиши.
Кўпайтирилмаган.
Қизилқум қўриқхонасида ва Қуйи Амударё биосфера резерватининг қўриқланадиган ҳудудида муҳофаза қилинади. Яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш зарур.