Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1 (CR): Фарғонанинг бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган локал эндемик тури.
Қўқон ш. яқинидаги Печқоран кўлида турнинг ягона популяцияси мавжуд.
Текисликдаги ҳаракатчан сув ҳавзалари. Чуқурлиги 2 метргача бўлган лой қатламларида яшайди.
Бир нечтагина нусхада маълум.
5-10 йил яшайди. Гермафродит, тухумини кузда ташқи ойқулоғининг ичига қўяди, уларни ташқарига кейинги ёзда чиқаради. Личинкалари 5-8 ҳафта балиқларнинг сузгичлари ва ойқулоқларида ривожланади. Органик чириндилар билан озиқланади. Сувни тозалайди.
Сув ҳавзаларида сув сатҳининг кескин ўзгариши, хўжалик фаолияти натижасида уларнинг ифлосланиши.
Имкони мавжуд.
Яшаш жойларини муҳофаза қилиш, сув ҳавзалари гидрорежимини бир маромда ушлаш, уларни ифлосланишдан сақлаш, чиғаноқ йиғишни тақиқлаш.