Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1(CR): Амударёнинг бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган эндемик реликт тури. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [CR].
Илгари Амударёнинг бошидан то этагигача учрар эди, Қашқадарё ва Зарафшоннинг қуйи қисмидаги сув ҳавзаларига ўтган. Ҳозирда Амударё ҳавзасининг Хоразм, Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудларидаги қисмида сақланиб қолган. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Туркманистон.
Дарёнинг чуқурлиги 2-3 м, туби қум ва лойли жойлари, шунингдек, лойқа оқар сувларда яшайди.
1964-2014 йиллар мобайнида 712 дона тутилган.
Етарлича ўрганилмаган. Дарёларда турғун ҳаёт кечиради. 6–7 ёшда жинсий вояга етади. Урчиши – март–апрель ойларида. Серпуштлиги – 1,5–15 минг увулдириқ атрофида. Сув ҳашаротлари ва майда балиқлар билан озиқланади.
Амударё сув оқимининг сунъий тартибланиши натижасида табиий сув режимининг ўзгариши, сувнинг ифлосланиши, кўпайиш шароитларининг ёмонлашиши, браконьерлик.
Москва ҳайвонот боғида балиқ чавоқлари етиштирилган.
Овлаш тақиқланган. Қизилқум, Сурхон қўриқхоналарида ва Қуйи Амударё биосфера резерватининг қўриқланадиган ҳудудида муҳофаза қилинади. CИTEСнинг II Иловасига киритилган. Сунъий шароитда кўпайтиришни ташкил қилиш, яшаш жойларида махсус муҳофаза тартибини жорий қилиш лозим.