Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1 (CR): Амударёнинг бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган эндемик реликт тури. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [CR].
Илгари Амударёнинг Термиздан то этагигача бўлган қисмида учраган, Қашқадарё ва Зарафшоннинг қуйи оқими сув ҳавзаларига ўтган. Ҳозирда Амударё ҳавзасининг Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудларидаги қисмида сақланиб қолган. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон.
Дарёнинг чуқурлиги 2-3 м, туби қумли ва лойли жойлари. Лойқа оқар сувларда яшайди.
1964 йилдан кейин 73 донасигина (охиргилари – 2010 йилда) тутилган.
Етарлича ўрганилмаган. Дарёларда турғун ҳаёт кечирадиган балиқ. Урчиши – апрелда. Асосан ҳашаротлар личинкалари билан озиқланади.
Амударё оқимининг сунъий тартиблаштириш натижасида табиий сув режимининг ўзгариши, сувнинг ифлосланиши, кўпайиш шароитларининг ёмонлашиши, браконьерлик.
Кўпайтирилмаган.
Овлаш тақиқланган. Қизилқум ва Сурхон қўриқхоналарида муҳофаза остига олинган. CИTEСнинг II Иловасига киритилган. Cақланиб қолган балиқларни топиш, кўпайтиришни йўлга қўйиш, ҳаёт тарзини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларида махсус муҳофаза тартибини жорий қилиш лозим.