Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Заиф, кам учрайди, лекин кенг тарқалган тур.
Ўзбекистонда Чимён (Бўстонлиқ) да қайд этилган. Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиё, Қозоғистон, Кавказорти, Шимолий Африка, Эрон, Мўғулистон, Шимолий Хитой, Қирғизистон, Тожикистон.
Баҳор ва ёз бошларида ўзлаштирилган чўллар ва чала чўлларда, тоғолди ҳудудларда дўнгликлардаги кесилган буталарда учрайди. Хўжалик ишлари натижасида тарқалиш ҳудудлари қисқариб бормоқда.
1980-йилларга келиб саноқли топилмаларга кўра маълум. Охирги йилларда сон жиҳатдан кескин камайиб кетган.
Бир йилда бир марта насл беради. Етук ҳашаротлар йиртқич бўлиб, ўзга ҳашаротлар билан озиқланади. Личинкалари тупроқда ёки чириётган дарахтларда ривожланади.
Чўл ва чала чўл ҳудудларнинг ўзлаштирилиши.
Кўпайтирилмаган.
Ҳаёт тарзи, сони ва яшаш ҳудудларини ўрганиш лозим.