Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган, Жанубий Туркистон эндемик тури.
Ҳаёт (Нурота т.), Самарқанд ш. атрофлари. Ўзбекистондан ташқарида: Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистон.
Кенг япроқли, кўпинча ёнғоқзор ва турли мевали, ковакли ва чириган дарахтли тоғ (д.с.б. 1300-1800 м) ўрмонлари.
Нурота популяциясида мавсумда 3-17 донагача ҳисобга олинган.
Йилига бир неча марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши – майавгуст ойларида. Дарахт ва буталари сийрак, тоғ ёнбағирлардаги соябонгулдошлар (Apiaceae) ҳамда мураккабгулдошларнинг (Asteraceae) гулларида озиқланади. Личинкалари нам қипиқларда, эски дарахтларнинг ковакларида ривожланади; органик қолдиқлар билан озиқланади.
Эски ковакли дарахтларни кесиб ташлаш, ҳаддан ташқари кўп пичан тайёрлаш, чорвачиликда яйловдан меъёридан ортиқ фойдаланиш.
Кўпайтирилмаган.
Нурота қўриқхонасида муҳофаза остига олинган. Ковакли ва қари дарахтлар кесилишини чеклаш лозим.