Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал жануби-ғарбий Палеарктика тури.
Оёқғужумди атрофи (Жануби-ғарбий Қизилқум), Мўйноқ ш. атрофи. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Туркманистон, Эрон, Арманистон, Осиёнинг ғарбий қисми, Жанубий Европа, Шимолий ва Шарқий Африка.
Ўзбекистонда: чўллардаги ер ости сувлари яқин бўлган пастликларнинг кўкат ва юлғунли тўқайлари.
Оёқғужумди атрофида бир неча топилмалар орқали маълум. Мўйноқ ш. атрофида 20-30 донагача учратиш мумкин.
Йилига бир неча марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши майоктябрь ойларида; юлғун (Tamarix) гулларида озиқланади; личинкалари сув ҳавзаларида ривожланади, органик қолдиқлар билан озиқланади.
Хўжалик фаолияти оқибатида кўкат ва юлғунли тўқайлар мажмуаларининг йўқ қилиб юборилиши.
Кўпайтирилмаган.
Яшаш жойлари ва сонини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш лозим.