Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1 (EN): Жанубий Туркистоннинг заиф, табиатан камёб эндемик тури.
Ҳаёт (Нурота т.). Ўзбекистондан ташқарида: Қирғизистон.
Тоғларнинг қуруқ, турли ўт-ўсимлик, шағал ва майда тупроқли ёнбағирлари (д.с.б. 1500–2000 м).
Бир неча донасигина учраган.
Кам ўрганилган. Йилига бир марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши июнда; соябонгулдошларнинг (Apiaceae) гулларида, личинкалари пиёзгулдошларда (Liliaceae) озиқланади.
Дарахт ва буталарнинг кесиб ташланиши, меъёрсиз пичан тайёрлаш, чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш.
Кўпайтирилмаган.
Нурота қўриқхонасида муҳофаза остига олинган. Яшаш жойлари, ҳаёт тарзи ва сонини мукаммал ўрганиш лозим.