Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1 (EN): Заиф, табиатан камёб, Қизилқум эндемик тури.
Оёқғужумди қ. атрофи (жануби-ғарбий Қизилқум).
Чўлларнинг шувоқ ва эфемер ўсимликлари ўсадиган тоғолди текисликлари.
Бир неча донаси орқали маълум.
Кам ўрганилган. Илк учиши ва тухум қўйиши апрель-майда; вояга етганлари сассиқ коврак (Ferula foetida) гулларида, личинкалари уларнинг пояларида озиқланади.
Хўжалик мақсадларида чўл зонасидаги қўриқларнинг ўзлаштирилиши, хусусан, шудгорлаш, ҳаддан ташқари яйловдан кўп фойдаланиш.
Кўпайтирилмаган.
Яшаш жойлари, тарзи ва сонини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш лозим.