Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1 (EN): Заиф, қисқариб бораётган, локал тарқалган, ареали чегарарасида учрайдиган жануби-ғарбий Палеарктика тури.
Оқсоқота (Чотқол т.), Ҳаёт (Нурота т.) воҳалари. Ўзбекистондан ташқарида: Жанубий Европа, Кавказ, Қозоғистон.
Тоғларнинг (д.с.б. 1300-1800 м) кенг япроқли ўрмонлари.
Ҳамма жойда қисқариб бормоқда, айрим йиллари мавсумда бир неча дона, кейинги йиллари эса локал популяцияларда ҳар 100 кв. метрда 1 донагача учратиш мумкин.
Йилига бир марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши апрель-май ойларида; соябонгулдошлар (Apiaceae) ва мураккабгулдошларда (Asteraceae) озиқ-ланади. Личинкалари қайрағочда (Ulmus) учрайдиган ғаллали ўсимлик ширалари билан озиқланади ва ўша ерда қишлайди.
Дарахт ва буталарни кесиб ташлаш, озуқа ўсимлигини йўқ қилиш, ҳаддан ташқари кўп пичан тайёрлаш, яйловдан чорвачилик учун меъёридан ортиқча фойдаланиш.
Кўпайтирилмаган.
Нурота қўриқхонаси ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза остига олинган. Катта қайрағочлар кесилишини тақиқлаш лозим.