Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган Эрон-Турон тури.
Жануби-ғарбий Қизилқум, Бухоро, Хива ш. атрофлари. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон, Эрон.
Чўлларнинг сувга яқин биотопларидаги қум-тупроқли ва шўрхок ҳудудлар.
Хамма жойда кам. Якка нусхалари учрайди.
Йилига бир марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши июнь-август ойларида, турли ўсимликларнинг гулларида, асосан юлғундошларда (Tamarix), сутламадошларда (Euphorbiaceae) ва мураккабгулдошларда (Asteraceae) озиқланади. Урғочилари бузоқбошисимонларни (Gryllotalpa) овлайди, уларга найзасини санчиб фалажлайди, сўнг устига тухум қўяди. Бузоқбоши фалажликдан сўнг ўзига келгач ўз инига кириб яшайверади, ари личинкаси эса унда ривожланишни давом эттиради.
Хўжалик мақсадларида сувга яқин чўл-қўриқларнинг ўзлаштирилиши, хусусан, ҳайдаш, чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш.
Кўпайтирилмаган.
Яшаш жойлари ва сонини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкиллаштириш лозим.