Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Туркистоннинг заиф, табиатан камёб, локал тарқалган эндемик тур.
Ғарбий Тянь-Шань, Ғарбий Помир-Олой тоғлари. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон.
Паст ва ўртача баландликдаги тоғларнинг дашт ва ўтлоқли қўриқ ҳудудлари.
Ҳамма жойда кам. Якка нусхалари учрайди.
Йилига бир марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши – июнь-августда, турли ўсимликларнинг гулларида, асосан сутламадошларда (Euphorbiaceae) ва соябонгулдошларда (Apiaceae) озиқланади. Урғочилари саратонларни (Cicadinea) овлайди, уларни фалажлаб, ерда ковланган инига жойлаштиради, сўнг бирига тухумини қўяди.
Тоғолди чўлқўриқларнинг ўзлаштирилиши, хусусан, ерларни ҳайдаш, чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш.
Кўпайтирилмаган.
Яшаш жойлари ва сонини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкиллаштириш лозим.