Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, мозаик тарқалган Эрон-Турон тури.
Ғарбий Тянь-Шань, Ғарбий Помир-Олой, Нурота тоғлари. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Эрон, Афғонистон, Туркия, Исроил, Кавказорти.
Паст тоғларнинг шағалли ва тупроқли ҳудудлари.
Ҳамма жойда кам. Якка нусхалари учрайди.
Йилига бир марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши июнь-август ойларида; турли ўсимликларнинг гулларида, асосан, мураккабгулдошларда (Asteraceae) озиқланади. Урғочилари чигирткасимонларни (Acridoidea) овлайди, уларни фалажлаб, ерда ковланган инига жойлаштиради, сўнг улардан бирига тухум қўяди.
Хўжалик мақсадларида чўл зонасидаги қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши, хусусан, ерни шудгорлаш, чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш.
Кўпайтирилмаган.
Нурота қўриқхонасида муҳофаза остига олинган. Яшаш жойлари, ҳаёт тарзи ва сонини мукаммал ўрганиш лозим.