Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган Турон эндемик реликт тури.
Туркистон, Қоржонтов, Нурота т. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон.
Тоғ этаклари дарёларининг воҳалари, водийлар.
Ҳамма жойда кам. Якка нусхалари учрайди.
Йилига бир марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши – июнь-август ойларида, турли ўсимликларнинг гулларида, асосан, соябонгулдошларда (Apiaceae) озиқланади. Урғочилари ўргимчакларни (Aranei) овлайди, уларни фалажлаб, нам лойдан ясалган инчаларга жойлаштиради ва улардан бирига тухум қўяди.
Хўжалик мақсадларида сувга яқин чўл қўриқларини ўзлаштириш, хусусан ҳайдаш, чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш.
Кўпайтирилмаган.
Нурота қўриқхонасида муҳофаза остига олинган. Яшаш жойлари, ҳаёт тарзи ва сонини мукаммал ўрганиш лозим.