Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган Турон эндемик тури.
Каттақўрғон, Чордара сув омборлари, Оққўрғон балиқ урчитиш хўжалиги, Айдаркўл, Сирдарё, Амударё, Зарафшон д. қайирлари. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон.
Текисликдаги оқар сув ҳавзалари. 2,5 метргача чуқурликдаги серлойқа тупроқларда яшайди.
Олдинлари кўп учрар эди, кейинги йиллари кескин камайиб кетди.
Умри давомийлиги 5-10 йил. Гермафродит тур. Тухумини кузда ташқи ойқулоғининг ичига қўяди, кейинги ёзда улардан ташқарига чиқаради. Личинкалари 5–8 ҳафта балиқнинг сузгичлари ва ойқулоқларида ривожланади. Органик чириндилар билан озиқланади. Сувни тозалайди.
Сув ҳавзалари сатҳининг кескин ўзгариши, хўжалик фаолияти натижасида уларнинг ифлосланиши, чиғаноқларини йиғиш.
Имкони мавжуд.
Яшаш жойларини муҳофаза қилиш, сув ҳавзалари гидрорежимини бир маромда сақлаш ва уларнинг ифлосланишига йўл қўймаслик, чиғаноқ йиғишни тақиқлаш.