Айиқтовондошлар 5
Айиқтовондошлар 5
Анордошлар 1
Бигнониядошлар 1
Бурчоқдошлар 54
Буғдойдошлар 3
Гиацинтдошлар 1
Ғовзабондошлар 7
Гулсафсардошлар 7
Зирадошлар 28
Исириқдошлар 1
Итузумдошлар 1
Карамдошлар 9
Кармакдошлар 6
Келинсупургидошлар 1
Ковулдошлар 2
Лоладошлар 21
Наврўзгулдошлар 1
Пистадошлар 1
Раъногулдошлар 1
Рўяндошлар 3
Савринжондошлар 1
Салибдошлар 1
Саллагулдошлар 1
Санталдошлар 1
Семиздошлар 1
Сигирқуйруқдошлар 2
Сутламадошлар 6
Талоқдоридошлар 1
Торондошлар 6
Тошбақатолдошлар 1
Тошёрардошлар 2
Тутдошлар 1
Туятовондошлар 1
Узумдошлар 1
Хурмодошлар 1
Чилонжийдадошлар 1
Чиннигулдошлар 10
Чинордошлар 1
Чучмўмадошлар 17
Шилвидошлар 1
Ширачдошлар 12
Шотарадошлар 2
Шўрадошлар 12
Ялпиздошлар 30
Қовоқдошлар 1
Қорақатдошлар 1
Қоқиўтдошлар 43
Қўнғироқгулдошлар 1
Қумсўтадошлар 1
1. Жануби-ғарбий Помир-Олойнинг эндемик ўсимлиги.
Баландлиги 50–100 см бўлган кўп йиллик монокарп ўсимлик. Илдизи тугунаксимон, бармоқсимон тармоқланган. Поялари якка-якка ҳолатда, ичи ғовак, ўртасидан бошлаб юқорироқда шохланади. Илдизолди барглари тез қурийди; япроқлари кенг учбурчаксимон, икки, уч карра патсимон қирқилган; асос қисмидаги бўлакларининг бандчалари бор; учки бўлаклари кенг, ромбсимон, йирик тишчали. Гултожибарги оқ, косачасининг тишчалари йўқ. Меваси 2,5 мм узунликкача, тухумсимон, бир-бирига тенг бўлган қовурғалари туфайли сал ғадирбудур. Май ойида гуллаб, июнь-июлда мевалайди.
Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмаси, ғарбда Мачайдарёгача, Боботоғ. Тожикистонда ҳам учрайди.
Тош-шағалли, соз тупроқли ёнбағирликларда ўсади (д. с. б. 900–2000 м).
Аниқланмаган.
Уруғидан кўпаяди.
Чорва молларининг ҳаддан зиёд кўп боқилиши, ўсиш жойларининг деградацияга учраши, маҳаллий аҳоли томонидан зиравор сифатида териб олиниши.
Маълумотлар йўқ.
Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.