Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ПИЛДИРОҚ ҚЎШШОХ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ғарбий Тянь-Шань ва Помир-Олойнинг жуда камёб эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Бўйи 1 м гача етадиган кўп йиллик ўт. Пояси жўякли, туксиз, шохланган. Барглари уч карра патсимон қирқилган, бандли. Бўлаклари наштарсимон, учли, узунлиги 10–12 мм. Поянинг юқори қисмидаги барглари қаламинаштарсимон новли. Соябонлари 4–5 нурли, соябончалари тиғиз, 20 та гулли, ўрама баргчалари 9–11 та, наштарсимон. Тожбарглари чўзиқовалсимон, юқори қисми ичига букилган. Меваси чўзиқ-овалсимон, тукли, узунлиги 5 мм га етади. Июль ойида гуллаб, меваси августда етилади.

Тарқалиши

Жиззах вилояти: Нурота тизмаси (Қўйтош тоғи, Устихон сой)да тарқалган. Тошкент вилояти, Қурама тизмаси. Ўзбекистондан ташқари Қозоғистонда учрайди.

Ўсиш шароити

Тошли ёнбағирлар ва қояларнинг ўркачларида, бодомзор ва арчазорлар орасида ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.