Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

САРИҚ ҚИРҚГУЛ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Фарғона водийсининиг тоғолди ҳудудларига хос камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 40 см гача етадиган кўп йиллик, монокарп ўсимлик. Поялари якка, майда чизиқли. Ёпирма барглари (гуллаган пайтида) ясси ва кенг бандли. Япроғи учбурчак шаклида, уч карра қирқилган, бўлаклари ўз навбатида патсимон қирқилган. Соябони ён шохларда ва поянинг учида жойлашган, 7–10 шуълали кўп гулли (гуллар 36 тагача), юмалоқ. Гуллари сариқ, косачасиз. Май ойида гуллаб, меваси июнда етилади.

Тарқалиши

Фарғона вилояти: Олой ва Туркистон тизмаларининг Фарғона водийсига юзланган томонида тарқалган. Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг пастки қисмида ва тоғ этакларида, соз тупроқли туб жинслар (сланец, конгломерат)дан ташкил топган ёнбағирларда, нураётган қоялар ва ўрнашиб қолган сурилмаларда ўсади.

Сони

Табиатда якка-якка ёки тўп-тўп бўлиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Маълумотлар йўқ.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.