Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

РЕГЕЛ ҚИРҚБОШИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Помир-Олойдаги ниҳоятда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 1 м гача етадиган ўқ илдизли, кўп йиллик ўт. Илдиз бўғизи шохланган, эски барг қолдиқлари билан қопланган. Поялари кўп, деярли баргсиз, ўртасидан ш о х л а н г а н . Ёпирма барглари қалин, узун бандли, уч карра патсимон қирқилган, бўлаклари майда овалсимон. Поядаги барглари жуда майда, узунлиги 3–4 мм, поянинг юқори қисмидагилари эса майдалашиб, новга айланган. Соябонининг эни 4–8 см. Тожбарглари тескари тухумсимон, оқ. Июнь ойида гуллаб, меваси июлда етилади.

Тарқалиши

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Зарафшон ва Ҳисор тизмаларининг ғарбий қисмида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг тошли ёнбағирлари (арчазорлар)да ўсади.

Сони

Учта ерда мавжудлиги аниқланган. Умумий сони ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ҳисор ва Китоб давлат қўриқхоналарида муҳофаза этилади.