Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҲИСОР САРПОЯСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ҳисор тизмасидаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 30–50 см га етадиган кўп йиллик, монокарп ўт. Поясининг туби 2–3 см гача баргбандининг қолдиқлари билан қопланган, юқори қисми шохланган. Ёпирма барглари кўкимтир, патсимон бўлинган, япроқ учидаги бўлаклари қалами-наштарсимон, узунлиги 0,5–1,5 см, эни 0,1–0,2 см. Соябони 12–20 тача шуълали, диаметри 5–7 см, ўрама барглари йўқ. Соябончалари юмалоқ. Тожбаргларининг ранги аниқ эмас. Меваси июль ойида етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмасининг жанубий ёнбағирлари (Тўпаланг дарёси ҳавзаси)да тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғнинг ўрта қисмидаги дарахт ва бутазорлар орасида, қояларнинг ёриқларида ўсади.

Сони

Аниқланмаган. Бир марта йиғилган холос.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди деган тахмин бор.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.