Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ШАШИРСИМОН ПУФАКБЎҒИМ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Зарафшон тизмасининг тармоқларида тарқалган камёб, реликт ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 2–3 м гача етадиган, йўғонлашган илдизтугунакли, кўп йиллик ўт. Пояси ингичка, бўғимлари бироз пуфаксимон шишган, юқори қисмидан шохланган. Ёпирма баргларининг узунлиги 70 см га етади, кўп марта патсимон бўлакларга ажралган. Япроғининг учидаги бўлаклари наштарсимон, узунлиги 4–5 см, эни 10 мм гача. Соябонлари 2–7 шуълали, соябончалари юмалоқ, ўрама барг ва баргчалари йўқ. Тожбарглари сариқ, узунлиги 10 мм. Июнь–июль ойларида гуллаб, меваси август–сентябрда етилади.

Тарқалиши

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари: Зарафшон тизмасининг ғарбий тармоқларида ва унинг давоми Қоратепа тизмасида тарқалган.

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 1300– 1700 м баландликдаги дараларда, шағалли тик ёнбағирларда, сурилмаларда, қояларнинг ёриқларида ўсади.

Сони

Фақат бешта жойда борлиги маълум. Тўплари (10–100 тупдан бўлиб) бир-биридан ажралган ҳолда тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ўсимликнинг сернам жойларга қатъий мослашганлиги ва аҳоли зич жойлашган ҳамда қишлоқ хўжалиги учун фойдаланиладиган ерларда ўсганлиги ўсимлик сонининг камайишига олиб келган.

Маданийлаштириш

Москва давлат университетининг Ботаника боғида ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.